8 декабрь – Ўзбекистон Конституциясининг 14 йиллигини ўзига хос байрам тадбири билан нишонламоқчи бўлган “Бирдамлик” ҳаракатининг шаҳрисабзлик етакчилари фаолияти энди оммавий муҳокама қилинмоқда.
Ўшанда Зулфия Ҳайдарова ва Ойша Маманазарова бошлаган бу ташаббус амалга ошмаган, вилоят расмийлари тадбирга рухсат бермаган ва унинг фаоллари ҳаракатини чеклаб қўйган эди.
“Қашқадарё” газетасида бизни танқид қилиб ёзилган мақола боғча, мактаб, шифохона кабиларда ўқиб эшиттирилиб, улардан эҳтиёт бўлинг, деган мазмунда ташвиқот ва огоҳлантириш ишлари олиб бориляпти,- дейди Ойша Маманазарова “Озодлик” билан суҳбатда. – “Қашқадарё”дан бир мухбир келган эди. У биз билан яхши гаплашди ва мақсадингиз нима эди, деб сўради. Биз ўз конституцивий ҳуқуқларимиз ҳақида одамларга айтиш эканини билдирдик. Кейинроқ Зулфияни (Ҳайдарова) ишхонасидан чақиртириб, мақолани кўрсатишибди. Мақолада эса умуман биздан сўралмаган нарсалар, ҳақоратлар бор. Ҳозир бу мақолаларни ҳар битта боғча, мактабларда ўқиб эшиттириб, бизни ёмонотлиқ қилишяпти. “Эҳтиёт бўлинглар, уларга қўшилманглар!” деб огоҳлантиришяпти”.
АҚШда рўйхатдан ўтган ва Ўзбекистонда ҳали қонуний рўйхатга олинмаган “Бирдамлик” ҳаракати фаоллари О.Маманазарова ва З.Ҳайдарова шахси ҳақида ҳикоя қилувчи “Қашқадарё ҳақиқати” газетасида чоп этилган мақолани бироз муқаддам Ўзбекистон ҳукумати мойил ахборот сайтлари ҳам кўчириб босган эди.
Мақола муаллифи Равил Ҳайдаров бу аёллар билан шахсан учрашгани ва улардан 8 декабрь куни нима қилмоқчи бўлгани, асл мақсади нима эканини батафсил ўрганини ёзган ва ўз олдига “ёши элликка яқинлаган бу хонимлар аслида ким”, деган саволни қўйган. Унинг тадқиқотлари оқибатида келган хулосаси эса мақолада шундай баён қилинган:
“Шундай қилиб, дастлаб аниқланган маълумотларга кўра, бу икки аёлни сиёсатга чуқур шахсий сабаблар олиб келган. Умуман олганда, бунинг қўрқинчли жойи йўқ. Аммо мен улар билан кўришгунга қадар суҳбатлашганим шахслардан: “Бу холажонларнинг чақириғи билан шаҳрисабзликлар митингга чиқадими”, деб сўрадим. Жавоблардан аниқлангани шу бўлдики, бу аёллар ўзи ёки қариндошларини адолатсизлик қурбони, деб ҳисобловчи шахслар билан алоқада. Шу боис, митингга шаҳрисабзликларнинг маълум бир қисми, қолаверса, бекорчилар ва ғаламислар келиши мумкин”.
Мухбир инсоф сари ёндашиб, вилоят ҳокимлигини ҳам Ойша Маманазарова ва Зулфия Ҳайдарова кабиларнинг мурожаатларига бефарқ қарагани ва оқибатда уларнинг теграсида аламзадалар гуруҳи пайдо бўлганида айбдор, деган хулосага келган.
Ҳозир бу мақола шаҳрисабзликларга ўқиб эшиттирилаётгани, оммавий муҳокама қилинаётганини айтар экан, Ойша Маманазарова унда келтирилган аксар фактлар нотўғрилигини билдирди.
“Мен ўша журналистнинг ўзини топдим ва мақоладаги сўзларингизга жавоб бера оласизми, дедим. Қаердан олдингиз ва нега ёздингиз, деб сўраган эдим миқ эта олмади ва телефонни қўйиб қўйди. Туман раҳбарияти ҳам биздан ўзини олиб қочяпти. Милиция ҳам шу”, - дейди О.Маманазарова.
Зулфия Ҳайдарова ҳам Шаҳрисабздаги жамоат ташкилотлари ва турли йиғинларда олиб борилаётган бу кампанияни ноҳақ ҳисобламоқда. Унинг “Озодлик” мухбири билан суҳбатлашган қизи Зилола: “Бу гапларнинг ҳаммаси нотўғри. Улар ноҳақ равишда онамни террорчи, хавфли одамга чиқаряпти. Ҳозир улар ҳақида ёзилган мақолалар принтердан чиқарилиб тарқатиляпти”, - деди.
Шаҳрисабзда байрам митинги ўтказмоқчи бўлган “Бирдамлик” ҳаракатининг хориждаги етакчиси Баҳодир Чориев куни-кеча Ўзбекистоннинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси номига мурожаатнома йўллаб, ўз сафдошларига тазйиқлар тўхтатилишини талаб қилди.
“Мен ҳаракатимизнинг Ўзбекистондаги фаолларига нисбатан таъқиб-тазйиқлардан қаттиқ хавотирдаман ва бунга чек қўйилиши керак, - деди Б.Чориев “Озодлик”ка берган интервьюсида. - Биз таъқибларга чек қўйилишини талаб қилиб, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасига мурожаат этдик. Талабларимизни аниқ ифодаладик. Агар талабларимизга тегишли жавоб олмасак, у ҳолда элчихона олдида муддатсиз намойишлар бошлаймиз. Бизнинг бошқа чорамиз йўқ”.