Унда айтилишича, Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси вакиллари биринчилардан бўлиб Туркманистон мухолифати вакили Нурберди Нурмамедов тақдири борасида ўз хавотирини билдирган. Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари Н.Нурмамедовнинг бедарак йўқолишига Туркманистон хавфсизлик органларини айблаган.