Ғазо минтақасида “Ҳамас” ва “Фатҳ” тарафдорлари ўртасида яна отишмалар рўй берди.

4 январь кунги отишмалар чоғида “Ҳамас”нинг бир вакили ҳалок бўлди ва бир неча киши яраланди. 3 январь кунги тўқнашувларда президент Маҳмуд Аббосга содиқ бўлган “Фатҳ” партияси аъзоларидан 5 нафари ўлдирилган эди. 4 январь куни Исроил ҳарбийларининг Рамаллоҳга бостириб киргани туфайли рўй берган отишмаларда фаластинлик икки киши жароҳатланди.