Муқаддас Ҳаж ибодатини адо этиш учун Саудия Арабистонига борган ўзбекистонлик зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи ўз ватанига қайтди.

“Press-uz.info” сайтининг “Ўзбекистон ҳаво йуллари” миллий авиакомпанияси вакилига таяниб маълум қилишича, 4 январь куни чартер рейс билан Мадина шаҳридан 175 зиёратчи Тошкентга учиб келган. Компания самолётлари 12 январгача Мадина-Тошкент йўналишида кунига уч мартадан парвоз қилади. Жорий йилда ўзбекистонлик 5000 зиёратчи Ҳаж сафарига боргани айтилмоқда.