Европа Иттифоқи Ёнилғи таъминоти бўйича комиссияси вакилларининг кеча Брюсселда бўлиб ўтган йиғилишида Москва билан Минск ўртасида юзага келган можаро муҳокама қилинди.

Янги йил арафасида Россия Беларусга сотадиган табиий гази нархини икки бараварга қимматлатди. Ўз навбатида Беларус ўз ҳудуди орқали ташиладиган Россия нефти учун бож жорий қилди.
Еврокомиссия вакили Ферран Эспуни бундай деди:
“Газ заҳираларимиз ҳажми катта. Лекин шунга қарамай, Россия билан Белоруссия ўртасида, ўтган йили эса Россия билан Украина ўртасида юз берган газ бўҳронидан сўнг Европа Иттифоқига кирувчи барча давлатлар, энергия таъминотининг узлуксизлигига эришиш учун, Иттифоқ доирасида яқин ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликнинг зарурлигини таъкидлайдилар”.