Дунёдаги энг ёши улуғ она эгизак чақалоқлари билан туғруқхонани тарк этди.

Исми ошкор этилмаётган 67 ёшли испаниялик бу аёл декабрь ойи охирида эгизак фарзанд кўрган эди. Бунгача ўтган йили 66 ёшида қиз фарзанд кўрган аёл дунёдаги энг ёши катта она ҳисобланарди. Шифохона ходимларининг айтишича, 67 ёшли она ва болаларининг соғлиғи аъло даражада.