Россиядан тортиб Қуддусу Эфиопиягача православ насронийлар Исо Масиҳ мавлуди кунини байрам қилмоқда.

Россия президенти Владимир Путин бу байрамни Москва ташқарисидаги черковда нишонлади. Россия ҳукуматининг юқори мартабали расмийлари эса Москванинг бош черковидаги тадбирларда иштирок этди. “Интерфакс” ахборот агентлигининг хабар беришича, православларнинг муқаддас байрами арафасида Уралдаги бир черков руҳонийси ўлдирилган ҳамда черковдан ноёб иконалар ўғирлаб кетилган. Бу жиноятни содир этишда гумон қилиниб, бир неча киши ҳибсга олинган.