Уч нафар ироқликни ўлдирганликда айбланаётган АҚШ аскарига 18 йиллик қамоқ жазоси белгиланди.

Вильям Хансейкер ва яна уч нафар америкалик аскар қотилликда айбланмоқда. Мазкур қотиллик 2006 йилнинг май ойида АҚШ ҳарбийларининг Самарра шаҳрида ўтказган амалиёти чоғида содир этилган. Ҳафта бошида аскарлардан бири тўққиз ойга қамалган эди. Айни пайтда қолган икки аскар устидан ҳам маҳкама жараёни бошланиши кутилмоқда.