Пентагон янги раҳбарининг ушбу ташрифи Вашингтон Ироқ борасидаги янги стратегияни эълон қилганидан бир хафта ўтиб амалга ошмоқда. Якшанба куни Гейтс Лондонда Британия Бош вазири Тони Блэр ҳамда Мудофаа вазири Дес Броунлар билан учрашиб, Афғонистонга қўшимча қўшин юбориш масаласи ҳамда Ироқ жанубидаги вазиятни мухокама этган. АҚШ Мудофаа вазири яқин кунларда Афғонистонга ҳам боришни режалаштирган.