Бу ҳақда Россиянинг “Терроризмга қарши кураш қўмитаси” маълум қилди. Ташкилот расмийларига кўра, жанггарилар топширган ўқотар қуроллар, гранаталар, миналар ва қўлбола бомбалар мусодара қилинган. Ўтган йилнинг июл ойида чечен исёнчилари раҳбари Шамил Басаев ўлдирилгандан сўнг, Россия ҳукумати чечен жанггариларига амнистия эълон қилган эди.