Лондонда жойлашган “Халқаро Амнистия” инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ироқ собиқ президентининг сафдошлари осиб ўлдирилганини танқид қилди.

Ироқнинг Нажаф шаҳрида юзлаб шиалар суд ҳукми ижро этилганини шоду-хуррамлик билан нишонладилар. АҚШнинг Ироқдаги элчиси Залмай Халилзод суд ҳукмини ижро этиш Ироқ ҳукумати иҳтиёрида эканини таъкидлади.