"Покистон АҚШнинг тероорчиликка қарши урушдаги муҳим иттифоқчисидир. Ҳозирда Афғонистоннинг мазкур давлат билан чегарасидаги вазият, у ерда содир этилаётган ҳужумлар муаммо бўлиб турибди. Чегаранинг Покистон томонида Ал Қоида тармоғи фаолият олиб бормоқда. Бу муаммоларни Покистон ҳукумати билан бирга ҳал этмоғимиз керак", - деди Роберт Гейтс. Пентагон раҳбари, шунингдек, агар лозим деб топилса Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юборилиши мумкинлигини ҳам айтди. Бу жаноб Гейтснинг ўтган ой АҚШ мудофаа вазири этиб тайинланганидан буён Афғонистонга илк ташрифидир. У Президент Карзай билан бир қаторда Афғонистондаги Америка ва НАТО қўмондонлари билан ҳам учрашди.