Қозоғистон жанубида ОИТВ тарқалишига сабабчи бўлганликда гумон қилинаётган 21 тиббиёт ходими устидан суд жараёни бошланиш арафасида.

Чимкент шаҳри суди мутассадисининг маълум қилишича, 19 январь куни бошланиши белгиланган суд ёпиқ эшиклар ортида ўтиши кутиляпти. Ўтган йили мамлакат жанубида 80 дан ортиқ болага ОИТВ юққани аниқланган, уларнинг 8 нафари вафот этган эди.