“Қўмита Ф.Қулов номзодини душанба куни ўрганиб чиқади. Бу масала парламентнинг сешанба ёки чоршанба кунги ялпи мажлисида муҳокама қилинади”, - деди И.Масалиев.
Конституцияга кўра, давлат раҳбари бош вазир лавозимига битта номзодни уч марта тақдим этиши мумкин. Депутатлар бу номзодни рад этгудек бўлса, унда президент парламентни тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга.