Индонезия шимолида жойланган Сулавеси ороли яқинида океан тубида кучли зилзила рўй берди.

Америка Геология тадқиқот марказининг билдиришича, зилзила кучи 7,3 баллни ташкил этган ва жиддий талофатларга сабаб бўлиши мумкин. Бироқ Индонезия расмийлари талофатлар ҳақида ҳозирча хабар қилгани йўқ. Индонезия геофизика агентлиги сув ости зилзиласи цунами келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирди.