Россия коммунистик партияси раҳбарлари Ленин жасади сақланаётган Қизил Майдондаги мавзолейга гулчамбарлар қўйишди. Айни пайтда, Қирғизистон пойтахти Бишкекнинг эски Марказий майдонига ўрнатилган Лениннинг ҳайкали олдига тахминан 150 нафар одам йиғилди. Коммунистлар доҳийси Владимир Ленин 1924 йил 21 январ куни ўлган.