Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри суди президент Нурсултон Назарбоевни ҳақоратлашда айбланган журналист Казис Тўғузбоевни икки йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилди.

К.Тўғузбоевнинг ўтган йили Интернетда эълон қилинган мақоласи жиноят иши қўзғатилишига сабаб бўлди. Мақолада журналист 2006 йилда мухолифат раҳбари Олтинбек Сарсенбоев ўлдирилиб кетилгани учун Н.Назарбоевни танқид қилган эди.