25 январ куни Парижда Ливанга халқаро ёрдам кўрсатиш масаласига бағишланган анжуман бошланади.

Қарзга ботган Ливан ҳукумати ўтган йил Исроил армияси ва “Хизбаллоҳ” жанггарилари ўртасида бўлиб ўтган урушда вайрон бўлган мамлакат инфраструктурасини қайта тиклашга уринмоқда. Айни пайтда, “Хизбаллоҳ” Ғарб тарафдори бўлган Фуад Синиора бошчилигидаги Ливан ҳукуматини ҳокимиятдан ағдариш учун унга босим кўрсатишни давом эттирмоқда. Париж анжуманида қатнашадиган АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс Қўшма Штатлар Ливанга 770 миллион доллар ҳажмида ёрдам беришини маълум қилди.