Насронийларнинг жорий йил январда Андижонда ҳибсга олинган “элликчилар” оқими черкови пасторига 20 йиллик қамоқ жазоси белгиланиши мумкин.

Бу ҳақда “Forum 18” сайти маълум қилди. Хабарларга кўра, 37 ёшли пастор Дмитрий Шестаков 21 январь куни черковда диний маросим ўтказаётган пайтда Ўзбекистон хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Унга тақиқланган диний ташкилотлар тузиш, миллий, диний ва ирқий низоларни келтириб чиқариш ва ноқонуний адабиётларни чоп этиш ва тарқатиш каби айблар қўйилмоқда.