“Пресс-уз.инфо” сайтининг Адлия вазирлигидаги манбага таянган ҳолда маълум қилишича, текширув ташкилот Ўзбекистонда фаолият юрита бошлаганидан буён илк маротаба амалга оширилмоқда. Бундан асосий мақсад эса унинг ўз фаолиятида Ўзбекистон қонунларига риоя қилиши ва низомида белгиланган мақсадларга мувафиқлигини аниқлашдан иборат. 2005 йилги Андижон воқеаларидаги ҳукумат ҳаракатларининг халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши оқибатида расмий Тошкент мамлакатдаги чет эл ташкилотларига босим ўтказа бошлади. Шу пайтгача Ўзбекистонда ўнлаб чет эл нодавлат ташкилотлари фаолияти тўхтилди.