Афғонистон жанубида толиблар жангарилари уюштиргани ҳужум оқибатида тўрт полициячи ҳалок бўлди, уч нафари яраланди.

Қандаҳор вилояти ҳокими Афматуллоҳ Ализайнинг билдиришича, жангарилар жума куни тунда Панжвайи туманида юк машинасида кетаётган полиция ходимларини пистирмадан ўққа тутган. НАТО ва Афғонистон ҳукумати кучлари бу минтақада толиблар жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар олиб бормоқда. Сентябрдаги тўқнашувлар давомида 500 жангари ўлдирилган эди.