Туркманистон Марказий сайлов комиссиясининг билдиришича, сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлганларнинг 98 фоизи қатнашган. Аммо “Озодлик”нинг Туркманистондаги мухбирлари бу маълумотни рад этиб, сайлов участкаларига расмийлар айтаётганидан кўра кам одам келганини билдирмоқда. Сайловда президент вазифасини бажарувчи Қурбанқули Бердимуҳаммедов ғалаба қозониши тахмин қилиняпти. Ундан ташқари, сайловда яна беш номзод - нефть ва газ саноати ҳамда минерал ресурслар вазири ўринбосари Эшонқули Нуриев, Ободон шаҳри ҳокими Ўрозмурот Қоражаев, Туркманбоши шаҳри ҳокими Аширниёз Поманов, Тошҳовуз вилояти ҳокими биринчи ўринбосари Омонниёз Отажиков, Қорабековул этрапи (тумани) ҳокими Муҳаммедназар Қурбонов ҳам қатнашди. Туркманистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири, муҳожиратдаги туркман мухолифати етакчиси Абди Қулиев “номзодларни халқ эмас, балки Халқ маслаҳати танланган экан, бу сайлов қонуний эмас” эканини айтди.
“Сайлов қонуний ўтмади. Менимча, Туркманистон яқин бир йил ичида демократия йўлагига тушиб олиши учун мамлакатда ҳақиқий сайлов ўтказилиши керак”, - деди Абди Қулиев.
Сайлов натижаларининг 14 февраль куни мамлакат парламенти томонидан тасдиқланиши кутилмоқда.