Исроилнинг қарорига мусулмонларнинг норозилиги сабаб бўлди. Бироқ бу ҳудудда қадимги маданият обидаларини қидириш ишлари давом этади, дейилади расмий хабарда. Қуддус ҳокими ўз қарорини Ал-Ақса масжидига элтувчи эски тахта кўприк ўрнига янгисини қуриш режалари жамоатчилик томонидан муҳокама қилинишига имкон бериш мақсади билан изоҳланмоқда. Исроилнинг Ал-Ақса масжиди олдида қазиш ишларини бошлагани зўравонликларга сабаб бўлган ва бунинг оқибатида ўнлаб одам жароҳатланган эди. Ал-Ақса масжиди атрофидаги ҳудуд, ҳам мусулмонлар ҳам яҳудийлар учун муқаддас ҳисобланади.