Куни-кеча Андижон вилояти жиноят ишлари судида ўзбек мухолифатининг мазкур вилоятдаги раҳбарларидан бири Исроилжон Холдоров устидан суд жараёни бошланди.
И.Холдоровнинг ўғли Абдулҳамид суд жараёни нохолислик билан олиб борилаётганини билдирди.
“Гувоҳларнинг барчаси ижобий кўрсатма беряпти. Улар дадам давлатга қарши бирор иш қилгани ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтяпти. Лекин судья билан прокурор савол-жавоб жараёнида гувоҳларга босим ўтказишга, уларни чалғитишга уриняпти”, - деди Абдулҳамид.
Судда гувоҳ сифатида қатнашаётган шахслардан бирининг билдиришича, барча гувоҳлар судга милиция томонидан мажбурий тарзда олиб келинган.
“Ҳамма гувоҳ судга милиционерлар томонидан мажбуран олиб келинди. Ҳеч кимга суддан чақирув қоғози бормаган. Бу шошилишлардан кўринадики, улар судни тезроқ тугатиб, тезроқ ҳукм чиқармоқчи. Судьяларнинг бу масалага салбий муносабатда экани ва ижобий ҳукм чиқарилишини кутиш шарт эмас, деган тахминлар бор”, - деди гувоҳ.
И.Холдоров дастлаб мухолифатдаги “Бирлик” партиясининг Андижон тумани бўлимини бошқарган. Кейинчалик “Эрк” партиясининг Андижон вилояти кенгашига раҳбарлик қилган. Андижон воқеаларидан кейин у Қирғизистонга қочиб ўтган.
Мухолифат сайтларида ёзилишича, сиёсий қочқин мақомини олиш ниятида Ўш шаҳрида яшаётган пайтида И.Холдоров Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати томонидан ўғирлаб кетилган. Анча вақтгача унинг қаердалиги номаълум бўлган ва кейинчалик Андижон вилояти ҳибсхонасида сақланаётгани аниқланган.
Айни пайтда И.Холдоровга Жиноят кодексининг тўрт моддаси бўйича айб қўйилмоқда.
Абдулҳамиднинг айтишича, отаси фақат битта айбловни тан олаётир, бошқаларини эса инкор қиляпти.
“Дадамга нисбатан ЖКнинг 159, 216, 223, 244-моддалари бўйича айбловлар қўйилган. Лекин дадам фақат 223-модда, яъни чет элга ноқонуний чиқиш бўйича айбини тан оляпти. Андижон воқеаларидан кейин ИИБ томонидан дадамга нисбатан босим ва тазйиқлар бўлгач, у қамоққа тиқилишидан қўрқиб Қирғизистонга қочиб ўтган. Шу айбини бўйнига оляпти. Лекин бошқа барчасини инкор қиляпти, суд ҳам уларни бўйнига қўя олмаяпти, бу борада гувоҳлари ҳам йўқ ёки ҳозиргача бу айбловларни исботловчи бирорта далил кўрсатилмаяпти”, - дейди Абдулҳамид.
“Эрк” партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ И.Холдоров Ислом Каримов режимининг навбатдаги қурбонларидан бири эканини таъкидлади.
“И.Каримов президентлик ваколатини узайтириш учун сайлов ўтказиши эҳтимоли бор. Ўша сайловдан олдин майдонни эркин фикрли шахслардан ва мухолифат вакилларидан тозалаш ишларини ёз ойларидаёқ бошлаб юборди. Ана шу тозалаш кампаниясига И.Холдоров ҳам кирди. Аммо у сўнгги икки йил ичида “Эрк” партияси фаолиятида қатнашмади. Андижон воқеаларидан кейин Қирғизистонга кетди. У ерда “Эрк”нинг бир қанча мажлисларида иштирок этди. Лекин унинг Ўзбекистон қонунчилигига зид бирорта ҳаракатга алоқадорлигини шахсан мен билмайман. Уни уйдирма ва сохта айблар билан айблашяпти. Фақат И.Холдоров эмас, Умида Ниёзова ва бугун қамоқхонада ўтирган мухолифатга яқин ёки хайрихоҳ бўлган бошқа ўнлаб кишилар ҳам худди шундай модда билан (конституциявий тузумига тажовуз қилиш) айбланиши мумкин. Бугунги кунда мухолифатга қўйилаётган айбловларда ҳеч бир янгилик йўқ. 15 йилдан бери биз кўриб келяпмиз, айни масхарабозлик, айни найранглар давом этяпти, афсуски”, - дейди М.Солиҳ.
“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Васила Иноятова сўзларига кўра, мазкур ташкилот вакиллари И.Холдоров билан боғлиқ суд жараёнида иштирок этишни режалаштирган эди.
“Андижон вилояти прокуратурасидан суд бошланса, бизнинг унга таклиф қилинишимиз ҳақида хат олгандик. Лекин бундай таклиф бўлмади. Ваъдасида турмаган вилоят прокуратураси энди бизнинг яна бир мурожаатимизга жавоб беришига тўғри келади”, - деди В.Иноятова.
И.Холдоров устидан бораётган суд жараёни эрта-индин ниҳоясига етиши кутилмоқда.