Чехия Мудофаа вазирлиги Афғонистонга қурол-аслаҳа ва ҳарбий вертолётлар тақдим этишини билдирди.

Мудофаа вазирлиги режасига кўра, 650 дона пулемёт, 20 мингга яқин автомат ва Россияда ишлаб чиқилган ўндан ортиқ ҳарбий вертолёт Афғонистон ҳукумати кучларига совға сифатида топширилади. Бу қарор Чехия ҳукумати томонидан маъқуллангандан кейин кучга киради.