Сурия ва Эрон АҚШ билан Исроилнинг Яқин Шарқда юргизаётган сиёсатига қарши биргаликда иш олиб бориш ниятида эканликдарини билдиришди.
Эронга икки кунлик ташриф билан келган Сурия президенти Башар Ассаднинг Теҳронда президент Маҳмуд Аҳмадийнажод билан бўлган учрашуви чоғида шундай баёнот айтилди. Бугун Ассаднинг Эрон олий рухонийси Оятулло Али Хуманаий билан учрашиши кутилмоқда.