Бағдод ғарбидаги Рамади шаҳрида бомба портлашидан полициянинг беш ходими ва тинч аҳоли вакилларидан олти киши ҳалок бўлди. Бағдоднинг шиалар яшовчи мавзесида ва Каррада тумани марказида бомба портлаши туфайли эса жами 16 киши ўлди. Маҳмудия шаҳридаги портлаш икки кишини ҳаётдан олиб кетди. АҚШ қўмондонлиги ҳам икки аскари ҳалок бўлганини хабар қилди. Улар худкуш ҳужуми натижасида ўлган.