Блэр Фаластиннинг янги ҳукуматини Исроил давлатини тан олишга ҳамда тинчлик жараёнини қайта тиклаш учун зиддиятларга барҳам беришга чақирди.
“Мен, шубҳасиз, Миллий бирлик ҳукумати тузиш ғоясини қўллаб-қувватлайман. Гап унинг қай асосда ишлашида. Бу масала ўта муҳимдир, зеро у Яқин Шарқдаги тинчлик жараёнини қайта жонлантириши лозим ва шунинг учун ҳам икки давлатнинг қўшничилик принциплари асосида тузилиши керак”, - деди Буюк Британия бош вазири.