Италия бош вазири Романо Продининг истеъфога чиқиши муносабати билан мамлакат президенти Жоржио Наполитано фавқулодда музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Романо Проди ҳукумати ташқи сиёсат масалалари, хусусан, италиялик 2 минг ҳарбийни Афғонистонга жўнатиш масаласида парламентнинг розилиги ололмагандан кейин истеъфога чиққан эди.