“Афғонистон исломчи жанггариларга қарши урушнинг олдинги чизиғидир”, - деди NATO бош котиби Яап де Хооп Схеффер.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан ўтказган учрашувидан сўнг у билан биргаликда журналистлар олдида чиқиш қилган Схеффер Афғонистондаги жанггариларга қарши курашда қозонилажак ғалаба Ғарб давлатлари учун ўта муҳимдир, деди. Шунингдек у NATO ҳарбийлари мамлакатни қайта тиклаш, Афғонистон армияси аскар ва зобитлари малакасини ошириш, наркотиклар ғайриқонуний савдосига қарши курашиш каби масалаларга кўпроқ эътибор қартишлари лозим.