Таиланднинг Паттайя курорт шаҳридаги соҳилда россиялик икки аёлнинг жасади топилди.

Таиланд полицияси аёллар номаълум шахслар отган ўқдан воқеа жойида ҳалок бўлганини билдирди. Паттайя полицияси бошлиғи Сутин Траппуанг ҳужум қурбонлари шахси аниқлангани, улардан бири Татяна Цимфер, бошқаси Любов Свиркова эканини айтди. Ҳозир Таиланд полицияси қотилларни қидирмоқда.