Польша АҚШнинг ракета ҳужумидан мудофаа тизимининг бир қисми ўз ҳудудига жойлаштирилиши борасида музокаралар бошлашга тайёрлигини билдирди.

АҚШ бу тизимни Польшадан ташқари Чехияга ҳам жойлаштириш таклифи билан мурожаат қилган. АҚШ тизим “ғаразгўй давлатлар” ракеталарини уриб тушуришга қаратилганини таъкидламоқда. Аммо Россия мазкур режани танқид қилаётир.