Ироқ ҳукумати нефт экспортидан келадиган даромад тақсимоти тўғрисидаги қонун лойиҳасини тасдиқлади ва парламент муҳокамасига тақдим қилди.

Қонун лойҳасига биноан бу даромад мамлакатнинг 18 вилояти бўйича адолатли тақсим қилиш ва мамлакат нефт соҳасини хориж сармояси учун очишни кўзда тутади. Ироқ бирлигида ҳал қилувчи аҳамиятга эга, деб қаралаётган ҳужжат, айни вақтда, мамлакатдаги турли сиёсий жамоалар лидерлари ўртасида кескин баҳсларга сабаб бўлмоқда.