АҚШ давлат котиби ўринбосари Жон Негропонтенинг Хитойга ташрифи чоғида ўз ядровий дастуридан воз кечишга рози бўлган Шимолий Кореяни ядровий қуролсизлантириш йўллари масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда.

Шунингдек, сўзлашувлар чоғида Ироқ, Эрон, Афғонистон ва минтақа хавфсизлигига оид бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиши мўлжалланган. Жон Негропорте билан учрашув чоғида Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари Дай Бинггуо АҚШни Тайванга қанотли ракеталар сотмасликка чақирди. Жон Негропонте Осиё минтақасига уч кунлик сафари доирасида Хитойдан сўнг Япония ва Жанубий Кореяга ҳам боришни режалаган.