150дан ортиғи йўлда яраланган. Улар Бағдоддан 95 километр жанубдаги Хилла шаҳри орқали кетаётганларида икки худкуш кимса портловчи мосламани ҳаракатга келтирган. Кечанинг ўзида Ироқда 9 америка ҳарбий ҳизматчиси ҳалок бўлган. Ироқ шимолидаги Мосул шаҳрида эса ал Қоида жанггарилари қамоқхонани ишғол қилиб, 140 махбусни озод этган. Қамоқхонада асосан экстремизмда айбланган махбуслар сақланиши айтилган.