Учрашувда Пекинда феврал ойида эришилган битимни рўёбга чиқариш йўл йўриқлари мухокама этилган. Ўша музокараларда иқтисодий ёрдамлар эвазига Пхенян ўз ядровий дастуридан воз кечишга розилик берган эди. Нью-Йоркдаги учрашувда АҚШ Давлат Котиби ёрдамчиси Кристофер Хилл Пхенян энг аввало ядровий соҳада амалга ошираётган барча дастурларини очиқлаши кераклигини таъкидлади.