Жорий ҳафтада АҚШ расмийлари иштирокида Ироқдаги хавфсизлик масалаларига бағишлаб ўтказиладиган анжуманда Эрон вакиллари ҳам иштирок этади.

Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Мутаққий 10 март куни Бағдодда ўтиши режалаштирилган бу тадбирга Эрон делегациясига ўзининг ўринбосари Аббос Арагчий раҳбарлик қилишини билдирди. У Эрон Ироқ ҳукумати ва халқига кўрсатилаётган ёрдам дастурларида иштирок этишини маълум қилди. Бағдоддаги анжуманда БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Ироққа чегарадош давлатлар вакиллари иштирок этади.