Туркиялик интернет фойдаланувчилари тармоқдаги "YouTube" ҳизмати блок қилиниб қўйилгани сабаб, ундан фойдалана олмаётганликлари ҳақда шикоят қилишмоқда.

Хабарларга кўра, "YouTube" сайтида Туркияга қарши клиплар жойлаштирилгани сабаб у блок қилинган. Гарчи "YouTube" ширкати, Туркия давлати асосчиси Мустафо Отатуркни ҳақорат қилувчи бу клипларни олиб ташлаган эса-да, ҳали ҳам Туркияда тармоққа қўйилган тўсиқ олиб ташланмаган.