Москва ва Грозний шаҳарлари ўртасида кўп йиллардан бери узилиб қолган ҳаво қатнови тикланмоқда.

Бугун Москванинг Внуково аэропортидан "Аэрофлот-Дон" авиаширкати Грознийга биринчи парвозни амалга оширади. Шунингдек, бугуннинг ўзида Грозний шаҳрининг қайта таъмирланган Шимолий аэропорти очилади. Чеченистон президенти Рамзан Қодиров 8 март халқаро хотин қизлар куни муносабати билан барча аёлларга билетлар бепул берилишини маълум қилди.