Афғонистонда “Толибон” жангарилари томонидан ўғирланган италиялик журналистнинг озод этилиши талаби билан Римда юзлаб одам норозилик намойиши ўтказди.

Бироз аввал Италиянинг “Ла Република” газетаси толибларнинг бу мухбир жосуслик билан шуғуллангани ҳақидаги иддаосини рад этганди. Италия парламентининг қуйи палатаси мамлакатнинг Афғонистондаги ҳарбий контингентини алмаштиришни молиялаштириш тўғрисидаги қонунни тасдиқлади.