АҚШ тарихидаги энг қиммат ютуқ соҳиби бўлган 52 яшар Эд Наборс солиқ тўлагандан ташқари ўзига қоладиган 80 миллион долларни уйига олиб кетди. Лотереянинг яна бир ғолиби бор, аммо ҳозирча унинг ким экани номаълум. Америкада камида икки одам 370 миллион АҚШ долларилик лотерея ютуғини қўлга киритган. Шу пайтгача лотерея ўйинида қайд этилган энг катта ютуқ 365 миллионни ташкил этган эди.