Чеченистоннинг собиқ президенти Аслан Масхадовнинг рафиқаси Кусама Масхадова Кремль расмийларига эрининг жасади қайтариб берилишини сўраб мурожаат қилди.

Россия ҳукумати 2005 йил март ойида ўлдирилган А.Масхадовнинг жасадини унинг оиласига қайтармаган. Чечен партизанларига қарашли “chechenpress.org” сайтида эълон қилинган интервьюда Кусама эрининг жасади қайтарилиши ўз оиласи учун жуда муҳимлигини айтган. Россия қонунчилигига кўра, терроризмга алоқадорликда гумон қилинган шахсларнинг жасади оила аъзоларига қайтарилмайди.