Украина Бош вазири Виктор Янукович мамлакат ҳарбий саноатини Россия билан ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди.

Москва қўллаб-қувватлаган Януковичга кўра, Россия ҳарбий соҳада Украинанинг асосий ҳамкори ҳисобланади. Бош вазир Москва билан тезда музокара бошлаш ҳақида ўз ўринбосарига буйруқ берди. Бу Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш йўлидаги уринишига путур етказиши мумкин. Ғарб тарафдори бўлган Украина президенти Виктор Юшченко Украина 2008 йилда НАТОга аъзо бўлишини мамлакатнинг асосий мақсади қилиб белгилаган.