“БиБиСи” корпорацияси Ғазо Секторида ўғирлаб кетилгани айтилаётган мухбир Алан Жонстон билан алоқа ўрната олмаяпти.

Ташкилот расмийлари Жонстон бир гуруҳ қуролли шахслар томонидан ўғирлаб кетилгани ҳақидаги хабарни тасдиқлай олмасликлари аммо унинг хавфсизлиги борасида хавотирда эканликларини айтдилар. Охирги 18 ой ичида Ғазода ўндан ортиқ хорижлик журналист ва ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар вакиллари ўғирлаб кетилган. Уларнинг аксари бир неча соатдан кейин соғ-саломат қўйиб юборилган.