Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норовга йўллаган мактубида Ҳаратци ҳамма журналистлар эркин ахборот йиғиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга экани билдирилган. У Озодлик радиосига берган интервьюсида Умида Ниёзованинг иши бўйича Ўзбекистон расмийлари билан алоқада эканини айтди:
“Афтидан, бу иш юзасидан тергов жараёни тугаган. Энди Умида Ниёзованинг иши судга оширилиши мумкин. Шу боис ташкилотимиз олдиндан огоҳлантириш эълон қилди”, – деди ЕХҲТ расмийси.