Европа Иттифоқи ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана Дамашқда Сурия президенти Башар Асад билан учрашди.

Хабарларга кўра, музокаралар чоғида БМТнинг Ливанга яширинча қурол киритилишини тўхтатиш ва “Ҳизбаллоҳ” ҳаракатини қуролсизлантиришга қаратилган резолюциясини ҳаётга тадбиқ этиш масалалари муҳокама қилинган. ЕИ Сурияни 2005 йилда Ливаннинг собиқ бош вазири Рафиқ Ҳаририйга суиқасд уюштирган шахсларни жавобгарликка тортиш учун трибунал тузишга ундамоқда.