2007 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда автотранспорт воситасини хавфсизлик камарини тақмасдан бошқариш тақиқланади. Шу вақтгача Ўзбекистон МДҲда хавфсизлик камарини тақиш мажбурий бўлмаган ягона мамлакат эди.
Жорий йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда автотранспортни бошқараётган вақтда мобил телефонидан фойдаланиш ҳам тақиқланган эди.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ходими Вячеслав Тутин янги қоида ҳақида гапириб: “Хавфсизлик камарини қўллаш ҳақидаги қарор ўз вақтида қабул қилинди. Чунки бутун дунëда ҳайдовчилар ва йўловчилар хавфсизлик камарини тақмасдан автомобилга ўтирмайди. Буларнинг ҳаммаси фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш йўлида қилинмоқда”, - деди.
Хавфсизлик камарини тақмаган шахсларга нисбатан қандай чоралар кўрилиши номаълум. Расмий маълумотларда бу масала устида Адлия ва Ички ишлар вазирликлари ходимлари ишлаётгани маълум қилинди. Аммо “Uzmetronom” сайти ишончли манбаларга таянган ҳолда бу қоидани бузган шахсларга энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида жарима солиниши ҳақида хабар тарқатди.
Тошкентлик Ҳакимбек йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган навбатдаги қарорни ижобий баҳолади.
“Хавфсизлик камарини тақиб олган ҳайдовчининг диққати фақат йўлда бўлади. Ҳозир маълум бўляптики, Ўзбекистонда транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлигига катта эътибор қаратиш бошланди. Бундан кейин ҳам ҳали кўп қарор чиқса керак”, - деди Ҳакимбек.
Айримлар янги қоида кучга киргандан кейин бундан 20-30 йил олдин ишлаб чиқарилган автомобиллар эгалари оғир вазиятга тушиши, чунки уларда хавфсизлик камари йўқлигини билдирмоқда. Аммо ИИВ бундай иддаоларга асос йўқлигини таъкидлаяпти.
“Машиналарда хавфсизлик камари йўқлигига ҳайдовчиларнинг ўзи айбдор. Чунки камарни уларнинг ўзи олиб ташлаган. Ҳатто 25 йил олдин чиққан машиналар ҳам хавфсизлик камари билан жиҳозланган”, - деди ИИВ матбуот хизмати вакили Вячеслав Тутин.