Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг барча ҳужжатларини ратификация қилган тақдирдагина Марказий Осиёдаги коллектив тезкор кучлар таркибига ўз ҳарбийларини қўшиши мумкин.
Бу ҳақда КХШТ бош котиби ўринбосари Валерий Семериков маълум қилди.
Гарчи Ўзбекистон ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилувчи тезкор кучлар таркибида иштирок этишни истаётган бўлса-да, унинг ташкилот доирасидаги барча келишувларга қўшилмагани мазкур жараённи номаълум муддатга сурмоқда.
Ўзбекистон КХШТдаги иштирокини тўхтатган давр мобайнида ташкилотга аъзо 6 давлат юзлаб масалада ўзаро келишиб олишга улгурган. Энди эса Ўзбекистон Россия бошчилигидаги бу ҳарбий-сиёсий блок доирасида қабул қилинган келишувларга шошилинч равишда қўшилиши керак.
Марказий Осиёдаги коллектив тезкор кучлар таркибига ўз ҳарбийларини киритиш Ўзбекистон учун аҳамиятли масалалардан биридир. 60 дан зиёд ҳужжатни ратификация қилмасдан бунинг ҳеч ҳам иложи йўқ. Уларни қабул қилиш учун берилган муҳлат 2008 йил биринчи январь куни тугайди.
“Ҳужжатларни тасдиқлаш жараёни жадал давом этмоқда. Шу кунга қадар ўнтача ҳужжат маъқулланди. Ўзбекистон барчасини маъқуллагандан кейин унинг КХШТ доирасидаги тузилмаларга қатнаша олишига шубҳа йўқ”, - деди КХШТ матбуот котиби Виталий Стругавец.
КХШТнинг Марказий Осиёдаги коллектив тезкор кучлари минтақа давлатларини ҳар қандай қуролли террорчи гуруҳларнинг эҳтимолий ҳужумларидан ҳимоя қилиш ҳамда гиёҳвандлик моддаларининг олиб ўтилишига қарши курашиш мақсадида ташкил этилган. 4000 ҳарбийдан иборат тезкор қўшин Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг 11 та энг илғор ҳарбий батальонидан таркиб топган.
КХШТ матбуот котиби махсус операцияларни бажаришга қодир бу батальонлар юқори жанговар шайликда туришини таъкидлар экан: “Аммо бугунга қадар тезкор қўшинлар бирор марта террорчилар билан тўқнаш келмади”, - деди.
1999 ва 2000 йилларда Қирғизистон ҳудудига жангарилар бостириб кирганида бу қўшин ҳали тузилмаган эди.
Тузилма расмийларининг ишонтириб айтишича, бу каби қоролли гуруҳлар Марказий Осиё ҳудудига яна ҳужум қилгудек бўлса, тезкор кучлар уларни бир зумда бостиришга қодир. Афғонистон ҳудудидан келаётган бу хавф ҳамон бартараф этилмаган.
КХШТ расмийлари бу ҳарбий-сиёсий блок Россиянинг Марказий Осиёдаги ҳаётий манфаатларини ҳимоялашга хизмат қилаётганини инкор этмайди. Бугунги кунда мазкур тузилмага Марказий Осиёнинг Туркманистондан ташқари барча давлатлари, Арманистон, Беларус ва Россия аъзодир.
Ўзбекистон 8 йиллик танаффусдан сўнг ташкилотдаги иштирокини 2006 йил август ойида қайта тиклаган.