Россия прокуратураси Москва вилоятидаги шифохоналардан бирида ёш болаларни қийноққа солиш ҳолати юзасидан тергов ишлари олиб бормоқда.

Терговчиларнинг билдиришича, Орехово-Зуево шаҳарчасидаги шифохона ходимлари бир ёшли қизча ва икки яшар ўғил болани тинчлантириш мақсадида доимо чойшаб билан боғлаб қўйган.