Хитой шимолидаги кўмир конида рўй берган портлаш оқибатларини бартараф қилаётган қутқарувчилар 13 кончининг жасадини топди.

Яна саккиз кончининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. “Синьхуа” ахборот агентлигининг маълум қилишича, 18 март кунги портлашдан сўнг кўмир кони ичида 21 кончи қолиб кетган. Бироқ кон раҳбари мазкур фожеа тўғрисида тегишли идораларга хабар бермаган. Айни пайтда Хитой полицияси фожеага алоқадор 11 киши, жумладан, кўмир кони раҳбари ҳибсга олинганини билдирди.